ШАХС ЭСТЕТИК МАДАНИЯТИНИНГ ЭТНОМАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ АСОСЛАРИ

Ўзбек халқида бошқа халқларга ҳам хос нафосат ҳақидаги умумбашарий тушунчалардан ташқари фақат шу халққагина хос бўлган, шахс ва жамият эстетик маданиятини шакллантирадиган маънавий-мафкуравий ҳолатлар мавжуд. Дарҳақиқат, ўзбек оиласи ўзининг анъана ва тарихига биноан ўзининг ёшларни миллий нафосат ва фаросат сарчашмаларидан баҳраманд бўлиб вояга етишишлари руҳида тарбиялаб келмоқда. Айниқса, катта ёшдаги оила аъзоларининг ахлоқий-эстетик маданияти, яъни диди, руҳий, назокатли муомала мактаби, адабиёт ва санъатга муҳаббати, озодалик ва самимиятга интилиш каби фазилатлари ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.

216
24.01.2024