АХБОРОТЛАШГАН МАДАНИЙ МАКОНДА ЁШЛАРДАГИ ҚАДРИЯТЛАР МЎЛЖАЛЛАРИНИНГ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШУВИ

Мақолада муаллиф жамиятдаги ижтимоий муносабатлар шароитида авлодлар алмашинуви жараёнидаги қадриятлар мўлжалларининг трансформациялашувини маданий маконда фольклорнинг бир қисми саналган “дуо”лар мисолида таҳлил этади. Барча даврлар учун ўзига хос қадриятлар мўлжали намоён бўлиб, унинг ўзгарувчанлиги ёки давомийлиги албатта мавжуд ижтимоий-сиёсий ва маданий хусусиятларга боғлиқ бўлади. Ҳамма вақт ҳам ишончли манба ёки маълумотлар базасининг етишмаслиги, тадқиқотчидан ўзига хос методологик ёндашувларни излаб топишни талаб этади. Ахборотлашган жамиятда қадриятлар мўлжалларининг трансформациялашувини аниқлашда маҳаллий социологик тадқиқотларда шу пайтганча эътибор қаратилмаган ўзига хос ёндашув, яъни “дуо” ларда қадриятларнинг ёшлар дунёқарашига таъсир ўтказувчи омиллар таҳлил этилди. Истиқболда маданий антропология ва дин социологиясидаги назарий-методологик ёндашувларни ифодалашда мазкур ёндашувнинг аҳамияти алоҳида ўрин тутиши мумкин.

93
13.02.2026

МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШДА ЭТНОМАДАНИЯТНИНГ ЎРНИ

Мақолада мафкуравий курашлар жараёнида дунё миқёсида ахборот оқимининг кучайиши ва турли сохта қадриятларнинг оммалашуви натижасида ўзлигини сақлаб қолишга интилаётган ўзбек этномаданияти ҳамда ундаги фундаментал аҳамиятга эга ғоялар, қадриятлар, қарашлар бугунги миллий ғоя ва мафкуранинг долзарблиги масаласи, Миллатнинг ўзини - ўзи англаши , муайян моддий ва маънавий қадриятларнинг ташувчи сифатида тасдиқлаши, унинг муайян этник бирликка, давлатга, тилга, маданият, урф-одат, анъаналар ва қадриятларига мансублигини тушуниб етиши ҳамда уларни ривожлантириш, бойитиш заруриятини ва аниқ йўлларини англашидир, масаласи тахлил қилинган. Шунингдек бугунги кунда миллий қадриятларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш масаласининг ахамияти унинг фалсафий-илмий асослари келтирилган.

523
23.02.2025

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИ ШАРОИТИДА ЁШЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Ёшлар маънавий қиёфасида содир бўлган ўзгаришлар мамлакат ичидаги сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш, миллий ва миллатлараро тотувликни сақлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш, янги жамият барпо этишда глобаллашув жараёнининг ютуқларига таянишга қаратилган кўп қиррали фаолиятда, яқин ўтмишда камситилган миллий муаммоларни ҳал қилишда, хусусан миллий тилни, маданий-маънавий меросни, тарихий хотирани тиклашда ҳам яққол намоён бўлмоқда.

577
27.12.2024

СИ ЦЗИНЬПИННИНГ ХИТОЙДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРГА ТАЪСИРИ

Мазкур мақолада Хитой тарихида ўзига хос мафкураси билан танилган Си Цзиньпиннинг ижтимоий-сиёсий қарашлари муҳокама қилинган. Шунингдек, Хитой Президенти Си Цзиньпиннинг “Давлат бошқаруви” ҳақидаги китоби хусусида таҳлиллар ёритилган.

689
26.03.2024