ИККИНЧИ ЖAҲOН УРУШИДAН КЕЙИН СУРХOН ВOҲAСИДA ИЛМ-ФAН ВA МAOРИФ СOҲAСИДA AМAЛГA OШИРИЛГAН ИШЛAР

Мaзкур мaқoлaдa Сурхoн вoҳaсидa мустaмлaкa шaрoитидa иккинчи жaҳoн урушидaн кейинги дaврдaги илм-фaн сoҳaсидaги ўзгaришлaр бoрaсидa сўз юритилaди. Илм-фaн вa мaoриф сoҳaсидaги ўзгaришлaр жaрaёнидa кoммунистик мaфкурaни сингдириш жaрaёнлaри тaҳлил қилингaн.

36
02.11.2024

СУРХОН ВОҲАСИНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭЪТИҚОДИЙ ҚАРАШЛАР ( ЗАРХОНА ҚИШЛОҒИ МИСОЛИДА )

Мақолада Сурхон воҳасининг Сариосиё туманидаги олис тоғли ҳудудида жойлашган Зархона қишлоғи зиёратгоҳлари ва улар билан боғлиқ эътиқодий қарашлар хусусида сўз юритилади.

426
26.03.2024

ЎРТА АСРЛАР МОВАРАУННАҲРИДА АСТРОНОМИК ИЛМЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ФАЛСАФИЙ-ТАРИХИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ ЧАҒМИНИЙ АСТРОНОМИК ҚАРАШЛАРИГА ТАЪСИРИ

Мазкур мақолада ўрта асрлар Шарқ фалсафасида табиий-илмий, ижтимоий-фалсафий ривожида алоҳида аҳамиятга эга бўлган алломаларнинг астрономик қарашларининг фалсафий таҳлили ва уни ишимизнинг объекти бўлган Маҳмуд ибн-Муҳаммад ал-Чағминийнинг табиий-илмий ва фалсафий қарашларига таъсири борасида мулоҳаза юритилади.

234
29.09.2023

ШРИ АУРОБИНДО ФАЛСАФАСИНИНГ XIX АCР МАЪНАВИЯТИДАГИ ЎРНИ

Тақдим қилаётган мақоламиз Ауробиндо Гҳош фалсафасида инсоннинг олий онгини таъминловчи ирода ва унинг кучи тўғрисида ҳамда ирода эркинлиги ҳақида сўз боради. Бундан ташқари ҳақиқий “мен” одамзотнинг табиатини талқин қилувчи илоҳий моҳият эканлигини тушунтириб ўтганмиз. Шу билан бирга инсоннинг ғайритабиий қобилияти бу унинг юқори онгдан мукаммалликка қараб ўтиб кетганлиги ва янги руҳий куч инсоннинг ҳақиқий камолот йўли, чин бахти ва ҳаёт қонунидир.

372
01.07.2023

МЕТОДИК ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИНИ ТАРКИБЛАШТИРИШ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРДА КОГНИТИВ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Ушбу мақолада таълим тизимида кенг қўлланиладиган ўқитиш, ўрганиш, педагогик тайёргарлик, педагогик таълим каби тушунчаларга маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан берилган қиёсий тавсифлар, шунингдек, педагогик таълимнинг таркибий функциялари, фаолиятга йўналтирилган таълим парадигмасининг аҳамияти, шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий қоидалари, педагогик нуқтаи назардан шахсий-фаолиятли ёндашувнинг асосий хусусиятлари тўғрисида фикрлар баён қилинган ва умуман олганда, шахсий-фаолиятли ёндашув жараёнида таълимнинг асосий вазифаси ҳал этилиши, яъни, баркамол шахсни ривожлантириш учун шароитлар яратишнинг зарурлиги, маънавий, компетентли, ўз-ўзини ривожлантирувчи ижтимоий фаол шахсни юзага келтириш масаласи хусусида фикрлар келтирилган.

226
09.06.2023