МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШДА ЭТНОМАДАНИЯТНИНГ ЎРНИ

Мақолада мафкуравий курашлар жараёнида дунё миқёсида ахборот оқимининг кучайиши ва турли сохта қадриятларнинг оммалашуви натижасида ўзлигини сақлаб қолишга интилаётган ўзбек этномаданияти ҳамда ундаги фундаментал аҳамиятга эга ғоялар, қадриятлар, қарашлар бугунги миллий ғоя ва мафкуранинг долзарблиги масаласи, Миллатнинг ўзини - ўзи англаши , муайян моддий ва маънавий қадриятларнинг ташувчи сифатида тасдиқлаши, унинг муайян этник бирликка, давлатга, тилга, маданият, урф-одат, анъаналар ва қадриятларига мансублигини тушуниб етиши ҳамда уларни ривожлантириш, бойитиш заруриятини ва аниқ йўлларини англашидир, масаласи тахлил қилинган. Шунингдек бугунги кунда миллий қадриятларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш масаласининг ахамияти унинг фалсафий-илмий асослари келтирилган.

89
23.02.2025

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИ ШАРОИТИДА ЁШЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Ёшлар маънавий қиёфасида содир бўлган ўзгаришлар мамлакат ичидаги сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш, миллий ва миллатлараро тотувликни сақлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш, янги жамият барпо этишда глобаллашув жараёнининг ютуқларига таянишга қаратилган кўп қиррали фаолиятда, яқин ўтмишда камситилган миллий муаммоларни ҳал қилишда, хусусан миллий тилни, маданий-маънавий меросни, тарихий хотирани тиклашда ҳам яққол намоён бўлмоқда.

139
27.12.2024

СУРХОН ВОҲАСИНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭЪТИҚОДИЙ ҚАРАШЛАР ( ЗАРХОНА ҚИШЛОҒИ МИСОЛИДА )

Мақолада Сурхон воҳасининг Сариосиё туманидаги олис тоғли ҳудудида жойлашган Зархона қишлоғи зиёратгоҳлари ва улар билан боғлиқ эътиқодий қарашлар хусусида сўз юритилади.

579
26.03.2024

ШАХС ЭСТЕТИК МАДАНИЯТИНИНГ ЭТНОМАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ АСОСЛАРИ

Ўзбек халқида бошқа халқларга ҳам хос нафосат ҳақидаги умумбашарий тушунчалардан ташқари фақат шу халққагина хос бўлган, шахс ва жамият эстетик маданиятини шакллантирадиган маънавий-мафкуравий ҳолатлар мавжуд. Дарҳақиқат, ўзбек оиласи ўзининг анъана ва тарихига биноан ўзининг ёшларни миллий нафосат ва фаросат сарчашмаларидан баҳраманд бўлиб вояга етишишлари руҳида тарбиялаб келмоқда. Айниқса, катта ёшдаги оила аъзоларининг ахлоқий-эстетик маданияти, яъни диди, руҳий, назокатли муомала мактаби, адабиёт ва санъатга муҳаббати, озодалик ва самимиятга интилиш каби фазилатлари ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.

328
24.01.2024