Урушларнинг келиб чиқишига миллий, ирқий камситишлар ҳам сабаб бўлади. Бундай урушлар фуқаролик урушлари бўлиб, кўпинча ва асосан мамлакат ичкарисида олиб борилади. Бундай урушларнинг келиб чиқишига у ёки бу давлатнинг мамлакат ичкарисида олиб борадиган сиёсати ҳам сабаб бўлади. Урушларни уларга хос умумий, ўхшаш томонларига кўра тўртта асосий турга ажратиш мумкин.