АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ АХЛОҚ ВА ФАН МЕЪЁРЛАРИ ҲАҚИДАГИ НАЗАРИЯСИ

Абу Райҳон Берунийнинг серқирра илмий меросида унинг ахлоқий қарашлари ҳам алоҳида ўринга эга. Аллома баъзи асарларининг муайян қисмигина бизгача етиб келгани туфайли файласуфнинг қаламига мансуб ахлоққа бағишланган алоҳида асарлари бўлган ёки йўқлигини аниқ айтиш имконсиздир. Қомусий олимнинг қарашларининг таҳлили шуни кўрсатадики, расмий диний мафкура таъсири остида бўлса-да, унинг ахлоққа доир қарашлари моҳиятан умуминсоний ва илмий-маърифий хусусиятга эга бўлган.

190
10.09.2025

КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ ВА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ

Рақамли таълим технология муҳитида талабанинг ўқишга самарадорлигини таъминлашда мустақил таълимнинг ўрни катта аҳамиятга эгадир. Мустақил таълим барча даврларда ўқитиш тизимида муҳим бўғин бўлиб келган.Айниқса, шарқ -мусулмон билимдонлар уйларида асосий ўқиш мустақил таълим орқали амалга оширилган. “Мадраса” сўзининг Ўзбекистон ҳудудида келиб чиқиши ҳамда, илмий манбалар таҳлилига кўра, айнан шу мустақил таълим туфайли Абу Наср Форобий 72 тилда мулоқот қилиш қобилиятига эгаллаганлиги, мазкур таълимнинг долзарблигини кўрсатади. Мустақил таълим туфайли Аристотель асарларини бизга шарҳлаб тушунтириб берди. Мустақил таълим тўғри ташкил этиш, ривожланган давлатларда барча соҳаларнинг шиддат билан илгарилаш омили ҳисобланиб, бу эса ушбу синалган технологик дастурларни бизда ҳам интегратция қилиш учун халқаро мемарандумларга эҳтиёжимизни оширмоқда. Тажрибада исботлаган илмий манбалардаги назарий ғояларни, хақиқий амалиётда меҳнат бозори товарига айлантириш ва бу товарни бозорга чиқариш ҳамда тайёр товарларни тижоратлаштириш яъни молиявий киримга айлантириш олий таълим муассасаларининг асосий вазифаси бўлиб турибди. Келтирилган таҳлиллар, мустақил таълим давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг асосий вазифаси эканлигини исботлайди. Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг илғор HEMIS дастури талабларидан келиб чиқиб, мустақил таълимни киритиш, мустақил тайёрланган ўқув материалини тақдим этишда плагиатнинг олдини олиш долзарб бўлиб бормоқда. Интернет ва ундаги программаларнинг кескин даражада ривожланиши, талабаларнинг ўқув адабиётларини ўқиб, илмий манбалардан фойдаланган ҳолда мустақил ишни тайёрлаб HEMIS дастурига юклаш эмас, балки сунъий интеллектлар кўмагида кўр-кўрона тақдим этиб бермоқда. Ваҳоланки, ҳар бир мустақил ишдан ишни тайёрлаган талабада баҳс-мунозарага киришиш, илмга мотиватцияси шаклланиши лозим. Ушбу мақолада мустақил таълимнинг бугунги кундаги долзарб бўлиб турган мазкур жиҳатлари ҳақида ўринли мулоҳазалар таҳлил қилинади, зарур хулоса ва таклифлар берилган.

486
29.01.2025

МЕДИАТАЪЛИМ ИНДИВИДУАЛ ТАЪСИР ЭТАДИГАН УСУЛ

Таълим ҳар томонлама тараққий этаётган бугунги кунда таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ошириш ва бунда илм-фан, техника тараққиётидан кенг фойдаланиш, фойдаланганда ҳам унумли ва тушунган ҳолда фойдаланиш, эгалланган компетенцияларни ҳаётда, амалиётда қўллай олиш муҳим аҳамият касб этади.

500
16.01.2024

МЕТОДИК ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИНИ ТАРКИБЛАШТИРИШ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРДА КОГНИТИВ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Ушбу мақолада таълим тизимида кенг қўлланиладиган ўқитиш, ўрганиш, педагогик тайёргарлик, педагогик таълим каби тушунчаларга маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан берилган қиёсий тавсифлар, шунингдек, педагогик таълимнинг таркибий функциялари, фаолиятга йўналтирилган таълим парадигмасининг аҳамияти, шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий қоидалари, педагогик нуқтаи назардан шахсий-фаолиятли ёндашувнинг асосий хусусиятлари тўғрисида фикрлар баён қилинган ва умуман олганда, шахсий-фаолиятли ёндашув жараёнида таълимнинг асосий вазифаси ҳал этилиши, яъни, баркамол шахсни ривожлантириш учун шароитлар яратишнинг зарурлиги, маънавий, компетентли, ўз-ўзини ривожлантирувчи ижтимоий фаол шахсни юзага келтириш масаласи хусусида фикрлар келтирилган.

608
09.06.2023