Ushbu maqolada Ibn Miskavayh qarashlarida yangi aflotunchilikning ham amaliy, ham nazariy qismlari aks etganligi germenevtik tahlil qilingan. Uning fors va arab tillarida yozilgan ushbu asari birinchi manba asosida tadqiq etilgan.
Ushbu maqolada Ibn Miskavayh qarashlarida yangi aflotunchilikning ham amaliy, ham nazariy qismlari aks etganligi germenevtik tahlil qilingan. Uning fors va arab tillarida yozilgan ushbu asari birinchi manba asosida tadqiq etilgan.
Мақолада ижтимоий адолат ва инклюзив тараққиётни барқарор ривожланиш концепциясининг асосий компонентлари сифатидаги ижтимоий-фалсафий асослари кўриб чиқилади. Глобал муаммолар контекстида ижтимоий адолатнинг фалсафий англаниши ҳамда унинг Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилган. Барқарор ривожланиш мақсадларининг ижтимоий адолат, инклюзивлик ва тенглик принциплари билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинади. Ўзбекистон тажрибаси ижтимоий адолат принципларини миллий қадриятлар ва модернизация жараёнлари билан интеграциялашувнинг ўзига хос ёндашувлари кўрсатиб берилади.
Мақолада замонавий сиёсий бошқарувда рақамли технологиялар, data-driven сиёсат ва сиёсий PR воситалари қўлланилиши таҳлил қилинган. Муаллиф рақамлашув жараёнларининг давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларга таъсирини, катта маълумотлардан фойдаланиш орқали сиёсий қарорларни қабул қилиш самарадорлигини ҳамда жамоатчилик фикрини бошқаришнинг ижобий ва салбий жиҳатларини ёритиб берган.
Мазкур мақолада масжидлар дипломатияси феномени илк ислом давридан бошлаб замонавий Ўзбекистонгача бўлган тарихий, маданий ва сиёсий жараёнлар мисолида таҳлил қилинади. Масжидларнинг фақат диний ибодат маскани сифатида эмас, балки ахборот тарқатиш, дипломатик алоқалар ўрнатиш, таълим бериш ва жамият бирдамлигини таъминлашдаги ўрни ёритилади. Марказий Осиёда турли давлатлар томонидан масжидлар қурилиши ва тикланиши орқали амалга оширилаётган “yumshoq куч” сиёсатининг геосиёсий мақсадлари таҳлил этилади. Лангар ота масжидини АҚШ кўмагида қайта тиклаш мисолида маданий мерос объектлари орқали халқаро ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва халқлар ўртасидаги мулоқот ривожи ёритилган.
Минтақадаги яна бир муҳим иштирокчи Америка Қўшма Штатлари бўлиб, у билан Жазоир ҳам хавфсизлик масалаларида яқин стратегик алоқаларни ривожлантирмоқда. Вашингтон ва Жазоир 1962 йилда Жазоир мустақилликка эришгандан сўнг дипломатик алоқаларни ўрнатдилар. Жазоир Араб-Исроил урушидан кейин 1967 йилда АҚШ билан муносабатларни узди, аммо 1974 йилда қайта тиклади. Ушбу мамлакатнинг янги раҳбарияти Россия томони билан азалий алоқаларга эга эканлигини ҳисобга олиб, Россия Жазоирнинг анъанавий муҳим шериги бўлиб қолди. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни белгиловчи дастурий ҳужжат — 2001 йилги стратегик шериклик тўғрисидаги декларация. Ушбу турдаги шерикликни кўзда тутган битим Россия ва араб давлатлари ўртасида тузилган биринчи битим эди.
Мақолада жаҳонда янги аср арафасида жадаллашган экологик глобаллашув жараёнларининг мазмуни ва моҳияти, унинг атроф муҳитга таъсир йўналишлари, хусусан, чучук сув танқислигининг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этишга доир таклиф мулоҳазалар баён этилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги экологик муҳитга жиддий таъсир ўтказаётган муаммолар, экологик вазиятни ўзгартираётган ва муносабатларни мураккаблаштираётган ва бу муаммоларни кескинлаштираётган омиллар атрофлича таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада ХХ асрнинг 1918‒30 йилларида Совет давлатининг тил сиёсати, жумладан, Ўзбекистонда миллий тиллар бўйича давлат сиёсатининг юритилиши тўғрисида сўз юритилади