АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ АХЛОҚ ВА ФАН МЕЪЁРЛАРИ ҲАҚИДАГИ НАЗАРИЯСИ

Абу Райҳон Берунийнинг серқирра илмий меросида унинг ахлоқий қарашлари ҳам алоҳида ўринга эга. Аллома баъзи асарларининг муайян қисмигина бизгача етиб келгани туфайли файласуфнинг қаламига мансуб ахлоққа бағишланган алоҳида асарлари бўлган ёки йўқлигини аниқ айтиш имконсиздир. Қомусий олимнинг қарашларининг таҳлили шуни кўрсатадики, расмий диний мафкура таъсири остида бўлса-да, унинг ахлоққа доир қарашлари моҳиятан умуминсоний ва илмий-маърифий хусусиятга эга бўлган.

61
10.09.2025