Ushbu maqolada Ibn Miskavayh qarashlarida yangi aflotunchilikning ham amaliy, ham nazariy qismlari aks etganligi germenevtik tahlil qilingan. Uning fors va arab tillarida yozilgan ushbu asari birinchi manba asosida tadqiq etilgan.
Ushbu maqolada Ibn Miskavayh qarashlarida yangi aflotunchilikning ham amaliy, ham nazariy qismlari aks etganligi germenevtik tahlil qilingan. Uning fors va arab tillarida yozilgan ushbu asari birinchi manba asosida tadqiq etilgan.
Мақолада ижтимоий адолат ва инклюзив тараққиётни барқарор ривожланиш концепциясининг асосий компонентлари сифатидаги ижтимоий-фалсафий асослари кўриб чиқилади. Глобал муаммолар контекстида ижтимоий адолатнинг фалсафий англаниши ҳамда унинг Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилган. Барқарор ривожланиш мақсадларининг ижтимоий адолат, инклюзивлик ва тенглик принциплари билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинади. Ўзбекистон тажрибаси ижтимоий адолат принципларини миллий қадриятлар ва модернизация жараёнлари билан интеграциялашувнинг ўзига хос ёндашувлари кўрсатиб берилади.
Мақолада мафкуравий курашлар жараёнида дунё миқёсида ахборот оқимининг кучайиши ва турли сохта қадриятларнинг оммалашуви натижасида ўзлигини сақлаб қолишга интилаётган ўзбек этномаданияти ҳамда ундаги фундаментал аҳамиятга эга ғоялар, қадриятлар, қарашлар бугунги миллий ғоя ва мафкуранинг долзарблиги масаласи, Миллатнинг ўзини - ўзи англаши , муайян моддий ва маънавий қадриятларнинг ташувчи сифатида тасдиқлаши, унинг муайян этник бирликка, давлатга, тилга, маданият, урф-одат, анъаналар ва қадриятларига мансублигини тушуниб етиши ҳамда уларни ривожлантириш, бойитиш заруриятини ва аниқ йўлларини англашидир, масаласи тахлил қилинган. Шунингдек бугунги кунда миллий қадриятларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш масаласининг ахамияти унинг фалсафий-илмий асослари келтирилган.
Мақолада жаҳонда янги аср арафасида жадаллашган экологик глобаллашув жараёнларининг мазмуни ва моҳияти, унинг атроф муҳитга таъсир йўналишлари, хусусан, чучук сув танқислигининг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этишга доир таклиф мулоҳазалар баён этилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги экологик муҳитга жиддий таъсир ўтказаётган муаммолар, экологик вазиятни ўзгартираётган ва муносабатларни мураккаблаштираётган ва бу муаммоларни кескинлаштираётган омиллар атрофлича таҳлил қилинган.
Муаллифлар ушбу мақолада янги асрга келиб, барча тарғибот типларининг характери тубдан ўзгариши, тарғиботнинг турли ижтимоий гуруҳлар ва сиёсий кучлар мақсади йўлида умумсайёравий миқёсда қўлланиладиган қудратли воситага айланганлиги ва тарғибот системасидаги бу ўзгаришлар қатор ижтимоий жараёнлар, тенденциялар, омиллар таъсирида содир бўлаётганлиги асослаб берилган.