ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИДА “МАСЖИДЛАР ФЕНОМЕНИ”: МАДАНИЙ МЕРОС, ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ВА “ЮМШОҚ КУЧ” СИЁСАТИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ

Мазкур мақолада масжидлар дипломатияси феномени илк ислом давридан бошлаб замонавий Ўзбекистонгача бўлган тарихий, маданий ва сиёсий жараёнлар мисолида таҳлил қилинади. Масжидларнинг фақат диний ибодат маскани сифатида эмас, балки ахборот тарқатиш, дипломатик алоқалар ўрнатиш, таълим бериш ва жамият бирдамлигини таъминлашдаги ўрни ёритилади. Марказий Осиёда турли давлатлар томонидан масжидлар қурилиши ва тикланиши орқали амалга оширилаётган “yumshoq куч” сиёсатининг геосиёсий мақсадлари таҳлил этилади. Лангар ота масжидини АҚШ кўмагида қайта тиклаш мисолида маданий мерос объектлари орқали халқаро ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва халқлар ўртасидаги мулоқот ривожи ёритилган.

137
01.09.2025

ЧУЧУК СУВ ТАНҚИСЛИГИ МУАММОСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁГА ХАВФИ

Мақолада жаҳонда янги аср арафасида жадаллашган экологик глобаллашув жараёнларининг мазмуни ва моҳияти, унинг атроф муҳитга таъсир йўналишлари, хусусан, чучук сув танқислигининг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этишга доир таклиф мулоҳазалар баён этилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги экологик муҳитга жиддий таъсир ўтказаётган муаммолар, экологик вазиятни ўзгартираётган ва муносабатларни мураккаблаштираётган ва бу муаммоларни кескинлаштираётган омиллар атрофлича таҳлил қилинган.

686
16.02.2024