АХБОРОТЛАШГАН МАДАНИЙ МАКОНДА ЁШЛАРДАГИ ҚАДРИЯТЛАР МЎЛЖАЛЛАРИНИНГ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШУВИ

Мақолада муаллиф жамиятдаги ижтимоий муносабатлар шароитида авлодлар алмашинуви жараёнидаги қадриятлар мўлжалларининг трансформациялашувини маданий маконда фольклорнинг бир қисми саналган “дуо”лар мисолида таҳлил этади. Барча даврлар учун ўзига хос қадриятлар мўлжали намоён бўлиб, унинг ўзгарувчанлиги ёки давомийлиги албатта мавжуд ижтимоий-сиёсий ва маданий хусусиятларга боғлиқ бўлади. Ҳамма вақт ҳам ишончли манба ёки маълумотлар базасининг етишмаслиги, тадқиқотчидан ўзига хос методологик ёндашувларни излаб топишни талаб этади. Ахборотлашган жамиятда қадриятлар мўлжалларининг трансформациялашувини аниқлашда маҳаллий социологик тадқиқотларда шу пайтганча эътибор қаратилмаган ўзига хос ёндашув, яъни “дуо” ларда қадриятларнинг ёшлар дунёқарашига таъсир ўтказувчи омиллар таҳлил этилди. Истиқболда маданий антропология ва дин социологиясидаги назарий-методологик ёндашувларни ифодалашда мазкур ёндашувнинг аҳамияти алоҳида ўрин тутиши мумкин.

91
13.02.2026

ЗАМОНАВИЙ КУТУБХОНАНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ

Мақолада электрон китобларнинг ўзига хос ютуқлари, Шу ўринда ўсиб келаётган ёш авлодни китоб мутолаасига чорлаш ва китобхонлик маданиятини юксалтириш,уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, илм-маърифатини янада бойитиш каби жиҳатлар ўрганилган.

805
24.01.2024

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИ ШАРОИТИДА ТУҒИЛГАН АВЛОД ИНГИЧКА ИЧАГИ МОРФОЛОГИК ҲОЛАТИ

Онадаги қандли диабет хасталиги улардан туғилган авлод ингичка ичаги қон томир-тўқима структураларида яллиғланиш-дистрофик ўзгаришларга олиб келади. Авлод ингичка ичагидаги патоморфологик бузилишлар негизида қон томирлардаги морфофункционал бузилишлар етакчи рол ўйнайди. Бу жараёнлар постнатал онтогенез кечки даврларида ичак тўқима структураларида трофик бузилишларга, дистрофик ва дегенератив ўзгаришларга олиб келади.

587
29.09.2023

ОНАДАГИ ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ХАСТАЛИГИ ШАРОИТИДА ТУҒИЛГАН АВЛОД ТУХУМДОНЛАРИ МОРФОЛОГИК ҲОЛАТИ

Онадаги қандли диабет хасталиги улардан туғилган авлод постнатал онтогенези даврларида тухумдонлари қон томир-тўқима структураларида яллиғланиш-дистрофик ўзгаришларга олиб келади. Авлод тухумдонларидаги морфологик бузилишлар асосида аьзони озиқлантирувчи ички томирлардаги патоморфо-функционал бузилишлар ётади. Бу жараёнлар авлоднинг постнатал онтогенезининг кечки даврларида репродуктив аьзоси-тухумдонлари тўқима структураларида трофик бузилишларга, дистрофик ва дегенератив ўзгаришларга олиб келади.

607
29.09.2023