Ушбу мақолада республикамиз мустақиллигининг эълон қилиниши, давлат қурилишининг янги босқичи, фуқаролик жамияти институтларининг вужудга келиши ва маънавий қадриятларнинг тикланиши каби масалаларнинг араб тилли тадқиқотлардаги ҳолати таҳлил қилинади. XX асрнинг 90 йилларида Ўзбекистонда кузатилган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни хорижда ёритилишини ўрганиш орқали, Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид янги талқинлар, фикр ва ёндашувлар билан танишиш мумкин.