Мазкур мақолада масжидлар дипломатияси феномени илк ислом давридан бошлаб замонавий Ўзбекистонгача бўлган тарихий, маданий ва сиёсий жараёнлар мисолида таҳлил қилинади. Масжидларнинг фақат диний ибодат маскани сифатида эмас, балки ахборот тарқатиш, дипломатик алоқалар ўрнатиш, таълим бериш ва жамият бирдамлигини таъминлашдаги ўрни ёритилади. Марказий Осиёда турли давлатлар томонидан масжидлар қурилиши ва тикланиши орқали амалга оширилаётган “yumshoq куч” сиёсатининг геосиёсий мақсадлари таҳлил этилади. Лангар ота масжидини АҚШ кўмагида қайта тиклаш мисолида маданий мерос объектлари орқали халқаро ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва халқлар ўртасидаги мулоқот ривожи ёритилган.