ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ – АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ЮКСАЛИШИНИНГ ЁРҚИН ВАКИЛИ

Хожа Аҳрор Валий XV асрда яшаб ўтган донишманд, буюк тасаввуф сиймоларидан биридир. У ўзи яшаган даврнинг пешқадам олими, мутаффакири ҳисобланади. Унинг номи хар доим Юсуф Ҳамадоний, Ахмад Яссавий, Абдуқодир Ғиждувоний, Баҳовиддин Нақишбанд, Нажмиддин Кубро, Занги ота, Яланғоч ота, Сўфи Оллоёр ва бошқа тариқат алломалари билан бирга тилга олиниб, эъзозланади. Хожа Аҳрорнинг хаёти ва фаолияти хақида кўплаб илмий асарлар ёзилган. Ўз даврининг, улуғ мутаффакири ва шоирлари Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, ҳамда султон Хусайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар, Хожа Аҳрорни ўз маънавий пирлари-муршидлари деб билганлар, Бобур унинг “Волидаия” асарини туркий тилга таржима қилган.

39
21.06.2024