МЕТОДИК ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИНИ ТАРКИБЛАШТИРИШ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРДА КОГНИТИВ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Ушбу мақолада таълим тизимида кенг қўлланиладиган ўқитиш, ўрганиш, педагогик тайёргарлик, педагогик таълим каби тушунчаларга маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан берилган қиёсий тавсифлар, шунингдек, педагогик таълимнинг таркибий функциялари, фаолиятга йўналтирилган таълим парадигмасининг аҳамияти, шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий қоидалари, педагогик нуқтаи назардан шахсий-фаолиятли ёндашувнинг асосий хусусиятлари тўғрисида фикрлар баён қилинган ва умуман олганда, шахсий-фаолиятли ёндашув жараёнида таълимнинг асосий вазифаси ҳал этилиши, яъни, баркамол шахсни ривожлантириш учун шароитлар яратишнинг зарурлиги, маънавий, компетентли, ўз-ўзини ривожлантирувчи ижтимоий фаол шахсни юзага келтириш масаласи хусусида фикрлар келтирилган.

176
09.06.2023

СУРХОН-ШЕРОБОД ВОҲАСИДА ЕРГА ҚЎШ ЧИҚАРИШ ВА ЭКИН ЭКИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАРОСИМЛАР ҲАМДА УЛАРДАГИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАР

Ушбу мақолада Сурхон-Шеробод воҳаси деҳқонлари қўш чиқариш ва экин экиш билаи боғлиқ урф-одат ва маросимларини ўтказиш билан боғлиқ қарашлари, бу маросимларда қишлоқнинг каттаю кичиги фаол иштирок этишганлиги, маросимлар марказида Бободеҳқон тимсолидаги қария ва эл оқсоқоллари туришганлиги юзасидан қиёсий таҳлиллар берилган. Албатта, бу иштирокчилар аждодлар таомилларига тўлиқ амал қилган ҳолда иш юритишган. Ҳосилдорлик ҳомийси билан боғлиқ сеҳрли (магик) расм-русумлар ҳам амалга оширилган. Ўрта Осиёнинг бошқа минтақаларида бўлганидек, бу ерда ҳам Бободеҳқонга атаб «ис» чиқариш, «ис» ёғи билан қўшга қўшиладиган ҳўкиз шохини, омоч, бўйинтуриқ қисмларини мойлаш имон-эътиқодли, серфарзанд ва ували-жували қария томонидан амалга оширилиши ҳамда ҳар йили эрта баҳорда «она буғдой»ни сепиш маросими ўтказилганлиги қиёсий таҳлиллар билан берилган.

286
24.03.2023