ЖАЗОИР, АҚШ ВА РОССИЯ ЎРТАСИДАГИ КОНСТРУКТИВ МУНОСАБАТ

Минтақадаги яна бир муҳим иштирокчи Америка Қўшма Штатлари бўлиб, у билан Жазоир ҳам хавфсизлик масалаларида яқин стратегик алоқаларни ривожлантирмоқда. Вашингтон ва Жазоир 1962 йилда Жазоир мустақилликка эришгандан сўнг дипломатик алоқаларни ўрнатдилар. Жазоир Араб-Исроил урушидан кейин 1967 йилда АҚШ билан муносабатларни узди, аммо 1974 йилда қайта тиклади. Ушбу мамлакатнинг янги раҳбарияти Россия томони билан азалий алоқаларга эга эканлигини ҳисобга олиб, Россия Жазоирнинг анъанавий муҳим шериги бўлиб қолди. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни белгиловчи дастурий ҳужжат — 2001 йилги стратегик шериклик тўғрисидаги декларация. Ушбу турдаги шерикликни кўзда тутган битим Россия ва араб давлатлари ўртасида тузилган биринчи битим эди.

46
23.02.2025

ЧУЧУК СУВ ТАНҚИСЛИГИ МУАММОСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁГА ХАВФИ

Мақолада жаҳонда янги аср арафасида жадаллашган экологик глобаллашув жараёнларининг мазмуни ва моҳияти, унинг атроф муҳитга таъсир йўналишлари, хусусан, чучук сув танқислигининг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этишга доир таклиф мулоҳазалар баён этилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги экологик муҳитга жиддий таъсир ўтказаётган муаммолар, экологик вазиятни ўзгартираётган ва муносабатларни мураккаблаштираётган ва бу муаммоларни кескинлаштираётган омиллар атрофлича таҳлил қилинган.

358
16.02.2024

ШЎРОЛАР ТУЗУМИНИНГ ИЛК ДАВРЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЛ СИЁСАТИ

Ушбу мақолада ХХ асрнинг 1918‒30 йилларида Совет давлатининг тил сиёсати, жумладан, Ўзбекистонда миллий тиллар бўйича давлат сиёсатининг юритилиши тўғрисида сўз юритилади

344
26.06.2023