КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Мақолада Ўзбекистонда кичик бизнесни рақамлаштириш жараёнлари таҳлил қилинган. Рақамли технологиялардан фойдаланишнинг назарий асослари ва амалий аҳамияти ёритилган. “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўрганилган. Жанубий Корея ва Сингапур каби давлатларнинг илғор тажрибалари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда кичик бизнесни рақамлаштиришнинг ҳозирги ҳолати, эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар аниқланган. Рақамли технологияларни жорий этишнинг асосий афзалликлари ва имкониятлари кўрсатилган. Кичик бизнесни рақамлаштиришни янада ривожлантириш бўйича инфратузилмавий, институционал ва молиявий таклифлар ишлаб чиқилган.

57
13.04.2025

КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Мақолада кичик бизнес субъектлари фаолиятида инновацион технологияларни қўллашнинг долзарб масалалари тадқиқ этилган. Инновацион технологияларнинг кичик бизнес ривожланишига таъсири ва самарадорлигини ошириш йўллари кўриб чиқилган.Кичик бизнесда рақамли технологияларни қўллашнинг асосий йўналишлари - электрон савдо, CRM ва ERP тизимлари, булутли хизматлар, онлайн банкинг, автоматлаштириш тизимлари самарадорлиги асосланган. Тадқиқот натижалари асосида кичик бизнесни инновацион ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

148
17.11.2024

ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА СИФАТИНИ ОШИРИШДА УЙҒУНЛАШГАН ТЕХНОЛОГИК ОМИЛЛАРНИ ЎРНИ

Тажрибада ғўзанинг уч хил туп қалинлиги (гектарига 80; 100 ва 120 минг, шунингдек 1 погонометрда мос равишда 7,2; 9,0 ва 10,8 дона ўсимлик), тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига (ЧДНС) нисбатан икки хил суғориш режими (70-70-60 ва 75-75-60 %, шунингдек суғориш тартиби мос равишда 2-3-0 ва 2-4-0) ва икки меъёрдаги ўғитларнинг (NPK) ўзаро нисбатлари (1:0,7:0,5 ва 1:1:0,5) бўлган икки меъёри ўрганилди. Ўғитларнинг йиллик меъёри: N200 P140 ва K100 ҳамда N200 Р200 ва К100 кг/га ташкил этди. Суғориш режими тупроқни ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % бўлган шароитда ўстирилган ғўзаларнинг ҳосилдорлиги 75-75-60 % режимда суғорилган вариантлардаги ҳосилдорликка нисбатан тажрибалар ўтказилган йилларда юқори бўлишлиги ҳисобга олинди. 70-70-60 % суғориш режимида туп қалинлиги ва ўғитларнинг ўзаро нисбатига боғлиқ ҳолда ўртача 35,4-40,5 ц/га ҳосил олинган бўлса, 75-75-60 % суғориш режимида ҳосилдорлик вариантлар бўйича ўртача 33,5-36,5 ц/га ни ташкил этди. Тажриба вариантларидан териб олинган пахта ҳосилида толанинг микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5 ни ташкил этиб, 75-75-60 % суғориш режимига нисбатан 70-70-60 % режимда суғорилган вариантлардан териб олинган пахта толасининг микронейр кўрсаткичи бир оз юқорилиги аниқланди.

323
15.07.2024