АХБОРОТЛАШГАН МАДАНИЙ МАКОНДА ЁШЛАРДАГИ ҚАДРИЯТЛАР МЎЛЖАЛЛАРИНИНГ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШУВИ

Мақолада муаллиф жамиятдаги ижтимоий муносабатлар шароитида авлодлар алмашинуви жараёнидаги қадриятлар мўлжалларининг трансформациялашувини маданий маконда фольклорнинг бир қисми саналган “дуо”лар мисолида таҳлил этади. Барча даврлар учун ўзига хос қадриятлар мўлжали намоён бўлиб, унинг ўзгарувчанлиги ёки давомийлиги албатта мавжуд ижтимоий-сиёсий ва маданий хусусиятларга боғлиқ бўлади. Ҳамма вақт ҳам ишончли манба ёки маълумотлар базасининг етишмаслиги, тадқиқотчидан ўзига хос методологик ёндашувларни излаб топишни талаб этади. Ахборотлашган жамиятда қадриятлар мўлжалларининг трансформациялашувини аниқлашда маҳаллий социологик тадқиқотларда шу пайтганча эътибор қаратилмаган ўзига хос ёндашув, яъни “дуо” ларда қадриятларнинг ёшлар дунёқарашига таъсир ўтказувчи омиллар таҳлил этилди. Истиқболда маданий антропология ва дин социологиясидаги назарий-методологик ёндашувларни ифодалашда мазкур ёндашувнинг аҳамияти алоҳида ўрин тутиши мумкин.

91
13.02.2026

ШРИ АУРОБИНДО ФАЛСАФАСИНИНГ XIX АCР МАЪНАВИЯТИДАГИ ЎРНИ

Тақдим қилаётган мақоламиз Ауробиндо Гҳош фалсафасида инсоннинг олий онгини таъминловчи ирода ва унинг кучи тўғрисида ҳамда ирода эркинлиги ҳақида сўз боради. Бундан ташқари ҳақиқий “мен” одамзотнинг табиатини талқин қилувчи илоҳий моҳият эканлигини тушунтириб ўтганмиз. Шу билан бирга инсоннинг ғайритабиий қобилияти бу унинг юқори онгдан мукаммалликка қараб ўтиб кетганлиги ва янги руҳий куч инсоннинг ҳақиқий камолот йўли, чин бахти ва ҳаёт қонунидир.

998
01.07.2023