КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ ВА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ

Рақамли таълим технология муҳитида талабанинг ўқишга самарадорлигини таъминлашда мустақил таълимнинг ўрни катта аҳамиятга эгадир. Мустақил таълим барча даврларда ўқитиш тизимида муҳим бўғин бўлиб келган.Айниқса, шарқ -мусулмон билимдонлар уйларида асосий ўқиш мустақил таълим орқали амалга оширилган. “Мадраса” сўзининг Ўзбекистон ҳудудида келиб чиқиши ҳамда, илмий манбалар таҳлилига кўра, айнан шу мустақил таълим туфайли Абу Наср Форобий 72 тилда мулоқот қилиш қобилиятига эгаллаганлиги, мазкур таълимнинг долзарблигини кўрсатади. Мустақил таълим туфайли Аристотель асарларини бизга шарҳлаб тушунтириб берди. Мустақил таълим тўғри ташкил этиш, ривожланган давлатларда барча соҳаларнинг шиддат билан илгарилаш омили ҳисобланиб, бу эса ушбу синалган технологик дастурларни бизда ҳам интегратция қилиш учун халқаро мемарандумларга эҳтиёжимизни оширмоқда. Тажрибада исботлаган илмий манбалардаги назарий ғояларни, хақиқий амалиётда меҳнат бозори товарига айлантириш ва бу товарни бозорга чиқариш ҳамда тайёр товарларни тижоратлаштириш яъни молиявий киримга айлантириш олий таълим муассасаларининг асосий вазифаси бўлиб турибди. Келтирилган таҳлиллар, мустақил таълим давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг асосий вазифаси эканлигини исботлайди. Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг илғор HEMIS дастури талабларидан келиб чиқиб, мустақил таълимни киритиш, мустақил тайёрланган ўқув материалини тақдим этишда плагиатнинг олдини олиш долзарб бўлиб бормоқда. Интернет ва ундаги программаларнинг кескин даражада ривожланиши, талабаларнинг ўқув адабиётларини ўқиб, илмий манбалардан фойдаланган ҳолда мустақил ишни тайёрлаб HEMIS дастурига юклаш эмас, балки сунъий интеллектлар кўмагида кўр-кўрона тақдим этиб бермоқда. Ваҳоланки, ҳар бир мустақил ишдан ишни тайёрлаган талабада баҳс-мунозарага киришиш, илмга мотиватцияси шаклланиши лозим. Ушбу мақолада мустақил таълимнинг бугунги кундаги долзарб бўлиб турган мазкур жиҳатлари ҳақида ўринли мулоҳазалар таҳлил қилинади, зарур хулоса ва таклифлар берилган.

148
29.01.2025

МАНБАШУНОСЛИК ҲАМДА ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИ ВА ҲУҚУҚИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДАГИ БАЪЗИ МУАММОЛАР

Мазкур мақолада манбашунослик ҳамда ўзбек давлатчилиги ва ҳуқуқи тарихини ўрганишдаги баъзи муаммолар муҳокама қилинган.

265
26.06.2024

СИ ЦЗИНЬПИННИНГ ХИТОЙДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРГА ТАЪСИРИ

Мазкур мақолада Хитой тарихида ўзига хос мафкураси билан танилган Си Цзиньпиннинг ижтимоий-сиёсий қарашлари муҳокама қилинган. Шунингдек, Хитой Президенти Си Цзиньпиннинг “Давлат бошқаруви” ҳақидаги китоби хусусида таҳлиллар ёритилган.

269
26.03.2024

УРУШ ВА ТИНЧЛИК ЁХУД МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ

Урушларнинг келиб чиқишига миллий, ирқий камситишлар ҳам сабаб бўлади. Бундай урушлар фуқаролик урушлари бўлиб, кўпинча ва асосан мамлакат ичкарисида олиб борилади. Бундай урушларнинг келиб чиқишига у ёки бу давлатнинг мамлакат ичкарисида олиб борадиган сиёсати ҳам сабаб бўлади. Урушларни уларга хос умумий, ўхшаш томонларига кўра тўртта асосий турга ажратиш мумкин.

359
24.01.2024

ЎЗБЕКИСТОН ИСРОИЛ МУНОСАБАТЛАРНИНГ СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Маълумки, давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга ошрилади ва тартибга солинади. Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги алоқалар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан олиб борилмоқда. Бу ҳужжатларга ҳар икки давлатнинг мустақил ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини, принципларини белгилаб берувчи миллий стратегиялари ва икки томонлама имзоланган шартномалар, келишувлар, битимлар ва бошқалар киради.

288
06.10.2023

ШЎРОЛАР ТУЗУМИНИНГ ИЛК ДАВРЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЛ СИЁСАТИ

Ушбу мақолада ХХ асрнинг 1918‒30 йилларида Совет давлатининг тил сиёсати, жумладан, Ўзбекистонда миллий тиллар бўйича давлат сиёсатининг юритилиши тўғрисида сўз юритилади

392
26.06.2023

ВЕНЧУР КАПИТАЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Бу мақолада венчур капиталининг афзаллиги, функциялари ва ўзига хос хусусиятлари назарий жиҳатдан тадқиқ қилинди. Унинг мамлакатимиз қитисодиётидаги аҳамияти ва бу борадаги давлат дастурлари ўрганилди.

338
10.05.2023