УЙҒУР ТИЛИДА ГАП МАСАЛАСИ

Мақола уйғур тилида гап масаласини ўрганишга бағишланади. Уйғур тилида гап тўғрисидаги гиносеологик, онтологик билимларга назарий жиҳатдан ёндошишга ўз ҳиссасини қўшади. Уйғур тили гапси билан боғлиқ қуйидаги жиҳатларини очиб беришга ҳаракат қилади. Мақолада гап маъно берувчанлик, мазмун етказувчанлик, объектив воқеликни акс эттирувчанлик, эмперик ва назарий билимларни ҳосил қилувчанлик каби қатор хусусиятларга эга эканлигини назарда тутилган ҳолда билим олувчиларга гап таркибий тузилишида ҳозиргача камроқ эътибор қаратилган жиҳатлар таҳлилга тортилади. Уйғур тилининг тадрижий ривожи билан боғлиқ йирик туркшуносларнинг ғоявий қарашлари илмий асосланади. Гапнинг таркибий қисмлари ўрганилади. Баён, сўроқ, буйруқ ва ундов гаплар таснифланади.

221
30.03.2024