СУРХОН-ШЕРОБОД ВОҲАСИДА ЕРГА ҚЎШ ЧИҚАРИШ ВА ЭКИН ЭКИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАРОСИМЛАР ҲАМДА УЛАРДАГИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАР
10:20 / 24.03.2023
331
Хайдаров, Одил Эргашевич
Maqolaning pdf varianti

Ушбу мақолада Сурхон-Шеробод воҳаси деҳқонлари қўш чиқариш ва экин экиш билаи боғлиқ урф-одат ва маросимларини ўтказиш билан боғлиқ қарашлари, бу маросимларда қишлоқнинг каттаю кичиги фаол иштирок этишганлиги, маросимлар марказида Бободеҳқон тимсолидаги қария ва эл оқсоқоллари туришганлиги юзасидан қиёсий таҳлиллар берилган. Албатта, бу иштирокчилар аждодлар таомилларига тўлиқ амал қилган ҳолда иш юритишган. Ҳосилдорлик ҳомийси билан боғлиқ сеҳрли (магик) расм-русумлар ҳам амалга оширилган. Ўрта Осиёнинг бошқа минтақаларида бўлганидек, бу ерда ҳам Бободеҳқонга атаб «ис» чиқариш, «ис» ёғи билан қўшга қўшиладиган ҳўкиз шохини, омоч, бўйинтуриқ қисмларини мойлаш имон-эътиқодли, серфарзанд ва ували-жували қария томонидан амалга оширилиши ҳамда ҳар йили эрта баҳорда «она буғдой»ни сепиш маросими ўтказилганлиги қиёсий таҳлиллар билан берилган.

O'xshash maqolalar

ABU ALI IBN SINONING BORLIQ VA BILISH HAQIDAGI FALSAFIY QARASHLARI

Masharipova, Gularam Kamilovna

10
02 11 2024

О‘ZBEK TILIDA ZAMОNNING IFОDALANISHI

Mamayusupov, Juraxon Mamadali o’gli

126
05 06 2024