ЎЗБЕКИСТОН ИСРОИЛ МУНОСАБАТЛАРНИНГ СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
20:50 / 06.10.2023
198
Зокиров, Шохрухбек Турғунбой ўғли
Maqolaning pdf varianti

Маълумки, давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга ошрилади ва тартибга солинади. Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги алоқалар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан олиб борилмоқда. Бу ҳужжатларга ҳар икки давлатнинг мустақил ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини, принципларини белгилаб берувчи миллий стратегиялари ва икки томонлама имзоланган шартномалар, келишувлар, битимлар ва бошқалар киради.