КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН МУАММОЛАР
09:40 / 27.12.2024
30
Худойназаров, Фахритдин Хаитович
Maqolaning pdf varianti

Мақолада жаҳонда ва Ўзбекистонда кичик бизнес фаолиятини рақамли технологиялар асосида ривожлантириш масалалари таҳлил қилинган. Халқаро ташкилотларнинг ҳисоботлари асосида рақамли савдонинг ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда кичик бизнесни рақамлаштириш борасидаги муаммолар аниқланган. Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил этилган. Соҳани янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.