ҲИНД ФАЛСАФАСИДАГИ ИНСОН МАСАЛАСИНИНГ МАҲАТМА ГАНДИ ҚАРАШЛАРИГА ТАСИРИ
23:43 / 06.11.2023
153
Пўлатов, Шердор Нематжонович
Maqolaning pdf varianti

Маҳатма Ганди дунёқараши ва фалсафий ғояларида инсон масаласига алоҳида тўхталиб ўтади. Чунки, унинг ғоявий негизи инсон муҳим омил сифатида кўрилади. Унинг таълимотида гуманизм ғояларининг шаклланиши ўз ўзидан бўлмади. У ўзидан аввалги диний таълимот, ғоявий назарияларга, файласуф, мутафаккирлар қарашларига таянди. Инсонпарварлик шаклланиши узоқ ўтмишдан давом этиб келаётган таълимот бўлиб, бугунги кунда бу соҳани ўрганиш янада муҳим бўлиб бормоқда. Гуманизм сўзига бир қанча таърифлар берилган. Фалсафа қомусий луғатида шундай дейилади: “Гуманизм (лот. humanus – инсонийлик, инсонпарварлик) – шахс сифатида инсон қадриятини, унинг эркин камол топиши ва ўз қобилиятини намоён қилиш ҳуқуқларини эътироф этиш, ижтимоий муносабатларни баҳо мезони сифатида киши бахт-саодатини қарор топтириш. “Гуманизм” тушунчаси Шарқ мутафаккирлари ижодида ўз аксини топган ва уларнинг асарларидаги ғоялар Европа мутафаккирлари ижодига таъсир кўрсатган”. Шундан келиб чиққан ҳолда, барча учун энг қизиқарли ва фойдали натижа берадиган тадқиқотлар инсонни тадқиқ этишдир.

O'xshash maqolalar

ИБН СИНОНИНГ ФАЛСАФИЙ АСАРЛАРИДА ИНСОН КАМОЛОТИ

Юлдашева, Л.С.; Абдураимов, Ж.

44
05 06 2024

ЧУЧУК СУВ ТАНҚИСЛИГИ МУАММОСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁГА ХАВФИ

Омонов, Баходир Нуриллаевич; Очилова, Гўзал Араловна

159
16 02 2024

ШРИ АУРОБИНДО ФАЛСАФАСИНИНГ XIX АCР МАЪНАВИЯТИДАГИ ЎРНИ

Раматов, Ж.С.; Валиев, Лочин Азаматович

248
01 07 2023